
Сиёсат
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев туман ҳокимликлари раҳбарлари ва вилоят ҳокими ўринбосарларини дам олиш кунларида «очко» олиш учун ишга чиқиб, ходимларни ҳам ишга чиқаришни бас қилишга чақирди.
«Соатбой ишга ўтганман деб, бозор куни (якшанба, одамлар ҳафталик харид қиладиган кун) ҳаммани ишга чақириб, ҳокимиятларда ўзларингизни ишлаганга ўхшаб кўрсатиб, очко олиш учун ишлаганларингиз менга керак эмас. Бозор куни – дам олиш куни. Бозор куни ҳамма уйида дамини олсин, ота-онаси, қариндоши бор, фарзанди бор, аёли бор, бошқаси бор, дамини олсин. Ўшанда иш самарали бўлади», – деган Бобоев.
Шунингдек, у давлат хизматчиларига вазифаларни иш вақтида бажариш кераклигини айтган.
«Ўша белгиланган муддатда, олти кунми, беш кунми, ўшанда ҳалол, покиза бўлиб, фидойи бўлиб, тоза ишланглар, етади ўшанинг ўзи, тамом. Бозор куни уйларингизга бориб, бир оналарингиздан хабар олинглар, фарзандларингизга вақт ажратинглар, аёлларингизга вақт ажратинглар, бир опа-сингилларингиз бордир, амма-холаларингиз бордир, қариндошларингиз бордир. Шулардан бир хабар олинглар. Бориб уларни бир-ярим соат эшитинглар. Бориб, эшитиб, улар билан бир гаплашиб, ўтирсангизлар борку, ўшанда ишларингизда ҳам барака бўлади», – дея таъкидлаган Адиз Бобоев.
Вилоят ҳокими, шунингдек, дам олиш кунларида туман ҳокимлари ҳам, вилоят ҳокими ўринбосарлари ҳам ҳеч кимни ишга чақирмаслиги лозимлигини қўшимча қилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ