Жамият
Тошкент вилояти Янгийўл туманида чумчуқ гўштидан кабоб тайёрлаган чойхона раҳбарига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Ҳолат Экология бошқармаси Янгийўл туман бўлими ва вилоят Ички Ишлар бошқармаси пост-патруль хизмати ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганиш давомида инспекторлар томонидан ҳозирда Янгийўл туманида жойлашган чойхонада чумчуқ қушининг гўштидан кабоб қилинаётган ҳолат аниқланмади.
Давлат инспекторлари томонидан чойхона раҳбаридан ижтимоий тармоқда тарқалган ҳолат юзасидан тушунтириш сўралганда, видеолавҳадаги ҳолат илгари мижозлар сонини кўпайтиш мақсадида олинганини маълум қилди.
Ҳозирда чойхона раҳбари чумчуқ гўштидан кабоб тайёрлаш ҳолатига йўл қўйилмаётганини айтди ҳамда инспекторлар томонидан келгусида ҳуқуқбузарлик ҳолати такрорламаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, чойхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 63-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 4 120 000 сўм миқдорида жарима чораси қўлланилди.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ