Қозоғистон билан чегарадаги “Довуд ота” постига қўйилган чеклов йил охиригача узайтирилди

Сақлаш
13:55 / 03.09.2025 16 0

Қозоғистоннинг “Тажен” (Қорақалпоғистондаги “Довуд ота”) чегара ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтишга қўйилган чеклов 31-декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар бермоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиш постни реконструкция қилиш учун 1-февралдан уч ойга тўхтатилганди. Кейинроқ жараён 1-сентябргача узайтирилди.

 

Чеклов жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва рухсат этилган оғирлиги 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тааллуқли. Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракатни амалга оширишлари мумкин.

 

Қозоғистон Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг маълум қилишича, муддатнинг узайтирилиши мазкур ўтказиш пунктларида иккинчи босқич қурилиш ишлари, хусусан, маъмурий биноларда капитал таъмирлаш ҳамда йўл қопламаларида бетонлаш ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ.

 

Қўмита жисмоний шахслар учун “Қорақалпоғистон” темирйўл ўтказиш пункти орқали “Нукус-Бейнеу” йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилганини билдирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//