“.апк” вирусли дастури орқали одамлар пулини ўғирлаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Сақлаш
12:18 / 03.09.2025 20 0

“.апк” вирусли дастури орқали одамлар пулини ўмариб келган жиноий тўда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати маълум қилди.

 

Тадбирлар давомида вирусли дастурлар Телеграм мессенжеридаги гуруҳга боғланиб, гуруҳнинг 11 нафар аъзоси турли давлат фуқаролари экани, гуруҳда вирусли дастур ўрнатиб олган фуқароларнинг банк карта маълумотлари ҳамда СМС-тасдиқлаш кодлари мавжудлиги аниқланди.

 

Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳ аъзоларидан бўлган 5 нафар шахс қўлга олинди.

 

Шу билан бирга, ушбу шахсларнинг телефон қурилмалари текширилганда, 133 нафар банк карталаридан 2 миллиард 838 миллион 278 минг сўмдан ортиқ пул маблағларини ўғирлик йўли билан ўтказма қилганликлари ҳамда жиноий гуруҳнинг ҳар бири ўғирланган пул маблағларидан улуш олиб келгани аниқланди.

 

Ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

 

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг республика ҳудудидаги бошқа жиноий аъзоларини ва жабрланувчилар доирасини аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//