Шавкат Мирзиёев Хитойдаги ҳарбий парадда иштирок этди

Сақлаш
10:54 / 03.09.2025 55 0

Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида 3 сентябрь куни Тянанмен майдонида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали ҳарбий парадда иштирок этди. Бу ҳақда дея президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Хабар қилинишича, тадбирда йигирмадан ортиқ давлат раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Россия, Беларус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Ветнам, Миср ва бошқа давлатлар етакчилари иштирок этди.

 

ХХР раиси Си Цзиньпин ўз нутқида бугунги шароитда асраб-авайлаш, тинчликни сақлаш ва адолатни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

 

Парадда Хитой халқ озодлик армиясининг 45 та бўлинмаси иштирок этди. Хитой мудофаа саноати томонидан ишлаб чиқарилган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратларининг энг сўнгги намуналари намойиш этилди.

 

Бундай парадлар 1949 йилдан буён Пекинда ўтказиб келинади, қуролли кучларнинг сўнгги катта кўриги эса 2019 йил 1 октябрда бўлиб ўтган ва унда 15 мингга яқин иштирокчи қатнашган.

 

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон президентининг Пекин шаҳридаги тантанали тадбирларда иштироки мамлакатнинг халқлар ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, тинчлик, барқарор тараққиёт ва фаровонлик йўлида минтақавий ва глобал даражада конструктив мулоқотни ривожлантиришга қаратилган изчил ташқи сиёсатининг навбатдаги тасдиғи бўлди.

 

парад, хитой, шавкат мирзиёев, ғалабанинг 80 йиллиги

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//