Жамият
Ўзбекистонда уй-жой харид қилишда кешбек жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси томонидан қурилиш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда маълум қилинди.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг сўзларига кўра, ҳозирда уй-жойларнинг атиги 10 фоизи қўшилган қиймат солиғи билан харид қилинмоқда, қолган 90 фоизи эса солиқсиз сотилади.
“Жисмоний шахслар учун 4−5 фоиз (солиқ) кешбек жорий қилиш ҳақида фикрлар бор, шунда улар қурилиш компаниясига мурожаат қилиб, битим суммасининг 5−6 фоиз миқдорида кешбек олиш учун ҳисобварақ-фактура талаб қилишади. Балки бу вазиятни ўзгартиришга ёрдам берар?”, деган у.
Шу билан бирга, очиқ мулоқот чоғида берилган маълумотларга кўра, қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётнинг ҳажми 97 триллион сўмга баҳоланмоқда. Яширилган солиқлар 1,2 триллион сўмни, талон-торож қилинган маблағлар эса 203 миллиард сўмни ташкил этган.
Қурилиш ишлари 914 та объектда камайтириб кўрсатилган ва ўз муддатида қурилган 1,5 мингта объект ҳисобга қўйилмаган. 6,3 мингта объектда эса 1 нафардан кўп бўлмаган ходимлар мавжуд бўлиб, бунда бир кишига бир неча миллиард сўмлик қурилиш ишлари тўғри келмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ