Сиёсат
2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига ташрифи доирасида “China National Petroleum Corporation” (CNPC) компанияси директорлар кенгаши раиси Дай Хоулянни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хитой миллий нефть-газ корпорацияси углеводород хомашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича юқори технологик лойиҳаларни мамлакат ичида ва ташқи бозорларда амалга оширишга ихтисослашган дунёнинг энг йирик энергетика компанияларидан биридир. Компаниянинг бозор капиталлашуви 200 миллиард доллардан зиёд.
CNPC дунёнинг энг йирик энергетика компанияларидан бири бўлиб, унинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри киритган инвестициялари ҳажми 5 миллиард доллардан ошган.
Хитой компанияси билан инвестициявий ҳамкорлик портфелини кенгайтириш ва ерости табиий газ сақлаш иншоотларини қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш, замонавий метрологик стандартлар ҳамда инновацион ечимларни жорий қилиш лойиҳаларини илгари суриш режалари кўриб чиқилди.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ