Жамият
Аи-80 бензини 2025 йилнинг 2 сентябрь санасидан бошлаб биржа орқали сотилмайди, Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ““Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан босқичма-босқич юқори октанли (Аи-92) автобензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва сентябрь ойидан бошлаб биржа савдоларига фақат юқори октанли автобензин жойлаштирилиши режалаштирилган.
Шу сабабли “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб, Аи-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди.
Ўз навбатида Аи-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди. Шу вақтга қадар 1000 тонна Аи-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, ҳажм ошириш имконияти мавжуд.
Август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган Аи-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилиши маълум қилинади.
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
77380
Жамият
56504
Жамият
55701
Жамият
50753
Жамият
//
Изоҳ йўқ