Энг арзони Қорақалпоғистонда, қиммати пойтахтда: 1 кг палов тайёрлаш қаерда қанчага тушади?

Сақлаш
15:50 / 02.09.2025 13 0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил август ойида бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича бўлган:

 

- Қорақалпоғистон Р. – 98 600 сўм      
  
- Андижон вилояти – 105 500 сўм      
  
- Бухоро вилояти – 108 400 сўм       
  
- Жиззах вилояти – 110 000 сўм      
  
- Қашқадарё вилояти – 111 700 сўм       
  
- Навоий вилояти – 110 000 сўм       
  
- Наманган вилояти – 109 400 сўм       
  
- Самарқанд вилояти – 113 400 сўм       
  
- Сурхондарё вилояти – 111 500 сўм       
  
- Сирдарё вилояти – 105 700 сўм             
  
- Тошкент вилояти – 113 600 сўм       
  
- Фарғона вилояти – 115 000 сўм         
  
- Хоразм вилояти – 107 000 сўм       
  
- Тошкент шаҳри – 117 400 сўм

 

 

нархлар яхшлит шшаклда келтирилган.

 

Бир килограмм палов учун маҳсулотлар талаб этилади:

 

- кунгабоқар ёғи – 0,3 л

- пиёз – 300 гр

- мол гўшти – 700 гр

- сабзи – 1 кг

- гуруч – 1 кг

- нўхат – 100 гр

- зира – 10 гр

- ош тузи – 20 гр

 

Қўмита шунингдек, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмайди. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланишини эслатиб ўтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//