Жамият
Автобус йўналишларида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш ва йўналишларни мақбуллаштириш мақсадида, 2025 йил 1-центабрдан бошлаб 15-, 28- ва 61-сонли автобус йўналишлари ҳаракатига қисман ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар берди.
Йўналишли автобуслар ҳаракатига қуйидагича ўзгартиришлар киритилган:
- 15-сонли автобус йўналиши
.jpg)
Қўйлиқ 1-мавзесидан Дўстлик метроси томон ҳаракатланишда эндиликда Қўйлиқ кўприк ости йўлидан кўприк йўлига қўшимча йўл бўлаги орқали (Водий автотураргоҳигача бормаган ҳолда) ҳаракатланади.
- 28-сонли автобус йўналиши
.jpg)
Тиббиёт академиясидан Янгиобод мавзеси томон ҳаракатланишда Шохимардон, Оҳангарон йўли, Шохсанам ва Катта Янгиобод кўчалари орқали ҳаракатланади. Йўналиш Катта Янгиобод кўчасида бир томонлама ҳаракатланади.
- 61-сонли автобус йўналиши
.jpg)
Эндиликда икки томонлама Иззат кўчаси орқали (Бешариқ, Авиасозлар ва Ҳосият кўчаларига кирмаган ҳолда) ҳаракатланади.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ