
Жамият
2025 йилнинг 2 сентябрь санасидан бошлаб автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовлардан ўтказиш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан истеъмолчилар манфаатларини таъминлаш ва сифат кафолатига эга бўлмаган автомобилларни республикамизга олиб кирилишини ҳамда жамоат йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, 2024 йилнинг 1 ноябридан бошлаб Пискент синов мажмуасида автотранспорт воситалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник регламентга мувофиқ синовлардан ўтказилган.
Таҳлил натижаларига кўра, республикамизга техник регламентга мувофиқ транспорт тури маъқулланмаган енгил автомобилларнинг импорт қилингани сабабли, уларнинг синовлари бирма-бир ўтказилишига сабаб бўлган.
Ўзбекистонда 2024 йилгача 3 та дилерлик марказлари фаолият юритган бўлса, улар 15 та автомодель учун турини маъқуллаш ҳужжатини олган. Ҳозирги кунда эса 21 та хорижий компанияларнинг расмий дилерлари ўз фаолиятини бошлади ва 100 дан ортиқ автомобиль русумларига турини маъқуллаш ҳужжатлари расмийлаштирилди.
Натижада, истеъмолчиларга сифати ва хавфсизлиги таъминланган, ҳамда кафолатланган автотранспорт воситаларини етказиб бериш тизими такомиллаштирилиб, расмий дилерлардан турли русумдаги автотранспорт воситаларини харид қилиш имконияти яратилган.
Республикада расмий дилерлар ва сервис марказлари сони кескин ошгани ҳамда истеъмолчиларнинг расмий дилерлар билан ишлаш амалиёти жорий этилганини инобатга олиб, 2025 йил 2 сентябрдан автомобилларни Пискент автополигонида синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилади.
Агентлик шунингдек, юртимизга импорт қилинаётган автомобилларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш доимий назорат қилиниб, амалдаги талабларга кўра номувофиқликлар аниқланганда, истеъмолчилардан эътирозлар келиб тушганда ушбу автомобилларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини эслатиб ўтиш билан бирга, автомобиль харидини расмий дилерлар орқали амалга ошириш тавсия этган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ