Сиёсат
Жорий йилнинг 24-октябр куни Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи томонидан кенгайтирилган ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта Ўзбекистон президентига йўллаган табрик муактубида маълум қилинган.
“Сиз билан 2025-йил 24-октябр куни Брюсселда учрашишни интизорлик билан кутмоқдаман. У ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш муносабати билан фикр алмашишни давом эттириш имкониятига эга бўламиз”, дейилади табрик мактубида.
Янги келишув 1999-йилдан буён амалда бўлган эски шартнома ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Ушбу масала юзасидан музокаралар 2019-йилда бошланиб, 2022-йилда якунланган. Битим кенг қамровли масалаларни, жумладан, савдо тўғрисидаги қоидалар, техник тартибга солиш, санитария чоралари ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
77576
Жамият
56631
Жамият
55832
Жамият
50896
Жамият
//
Изоҳ йўқ