Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга расмий ташрифи доирасида мамлакатнинг сайёҳлик имиджини оширишга қаратилган лойиҳа амалга оширилди. Хусусан, Пекин ва Тянжиннинг марказий кўчаларидаги энг катта ЛEД экранларда, сайёҳлар ва шаҳар аҳолиси кўп тўпланадиган жойларда Ўзбекистоннинг бетакрор сайёҳлик йўналишлари ва бой маданий мероси ҳақидаги 15 сониялик ёрқин видеороликлар намойиш этилмоқда. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.
.jpg)
Суратлар тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳам фаол тарқалди. Пекиндаги мазкур тарғибот реклама тақиқланган шаҳардан атиги бир километр нарида жойлашган бизнес маркази пештоқидаги экранда кўрсатилмоқда.
.jpg)
Шунингдек, Тянжин шаҳрида ҳам Даюечен савдо мажмуаси пештоқида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини акс эттирувчи роликлар кўрсатилмоқда.
.jpg)
Трансляциялар ҳар куни соат 08:00 дан 22:00 гача ҳар 4 дақиқада амалга оширилади.
.jpg)
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ