Жамият
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тармоқларда тарқаётган “1 кг пахта терими учун 1 800 сўм пул тўланади” мазмунидаги хабарларга жавобан пахта теримининг турли усуллари учун жорий йил учун белгиланган нархларни маълум қилди.
Унга кўра:
- Машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 кг учун – 1 373 сўм;
- Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 кг учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланган бўлиб, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилади;
- Шунингдек, пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида фермерларга давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.
Вазирлик шунингдек, пахта терими нархлари жамоатчиликка фақат расмий ахборот манбалари орқали етказилишини эслатиб ўтган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ