Сиёсат
Ўзбекистон президенти марҳум Рустам Қосимовни "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, мамлакатимиз мустақиллигини ва унинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ўзининг катта билим ва салоҳияти, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан юртимизда соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, дипломатия, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган улкан ҳиссаси, жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, миллий ва умумбашарий қадриятларни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлида кўрсатган жонбозлиги ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан таниқли давлат ва жамоат арбоби, олим ва педагог, марҳум Қосимов Рустам Собирович «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
У Ўзбекистон президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган эди.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ