
Жаҳон
Таиланд Конституцион суди бош вазир Пхетхонгтхан Чинаватни ахлоқ қоидаларини бузганликда айбдор деб топди. У эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилди, деб ёзади Коммерсантъ Bangkok Post нашрига таяниб.
Суд қарорига кўра, Чинават Комбоджа сенати раиси Хун Сен билан телефон суҳбатида Таиланд ҳарбий қўмондонини танқид қилган ва у интернетда тарқалиб кетган.
Суҳбат 24 июль куни бошланиб, 5 кун давом этган Таиланд ва Комбоджа қуролли можаросидан бир неча ҳафта аввал бўлиб ўтган. Чинават хоним тарқаган маълумотлар учун узр сўраб, урушнинг олдини олишга ҳаракат қилганини айтган.
Чинавата хоним 1 июлдан бош вазир лавозимини тарк этган: у терговгача лавозимидан четлаштирилган. Бирламчи манба қайд этишича, бош вазирнинг суд қарори билан лавозимидан четлатилиши мамлакатда 17 йилдан буён бешинчи ҳолат саналади.
Энди Парламент бу лавозим учун янги кандидат танлаши керак бўлади.
Маълумот учун, у собиқ бош вазир Таксин Чинаватнинг кенжа қизи бўлиб, 2001-2005 ва 2011-2014 йилларда бу лавозимда ишлаган отаси ва холаси Йинглак Чинават изидан борган. 2024 йилдаги сайлов натижаларига кўра, у мамлакатни бошқарган иккинчи аёл ва бу лавозимни эгаллаган Чинават оиласининг учинчи аъзоси ҳисобланади.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ