Жамият
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро С.Ш оилавий низо оқибатида 2 нафар фарзандига нисбатан жисмоний зўравонлик ҳаракатларини содир этгани тасвирланган видеолар тарқалди. Болалар омбудсмани, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан биргаликда текширув ўтказмоқда.
Омбудсман ахборотига кўра, оилавий низо оқибатида ота 2 нафар фарзандига: 14 ёшли қизи ва 12 ёшли ўғлига жисмоний зўравонлик қилган.
Вилоят ИИБ хабар қилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110- моддаси 2- қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.
Болалар эса ички ишлар органлари вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Уларга психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Мутасадди идоралар ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
78277
Жамият
56983
Жамият
56245
Жамият
51290
Жамият
//
Изоҳ йўқ