Жамият
2025-йил охиригача Тошкент метрополитенида касса оператори ва катта оператор лавозими штатлари тўлиқ тугатилади, дея хабар қилмоқда метрополитен ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ҳозирда йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд. Айни вақтда, кўплаб бекатларда чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилмоқда.
“Натижада касса оператори лавозимидаги ходимларга бўлган талаб камайиб, ҳозирда ёпилган кассалардаги оператор лавозими иш ўринлари босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Жумладан, биринчи босқичда 204 та касса оператори лавозим штати қисқартирилди”, — дейилади хабарда.
Режа ўлароқ, автоматлаштирилган банкоматларнинг метрополитендаги барча бекатларда йил якунига қадар ўрнатиш кутилмоқда. Шунга параллел тарзда касса оператори ва катта оператор лавозимлари тўлиқ тугатилади.
Лавозими қисқартирилаётган ходимларга, ваъда қилинишича, ўз истак ва имкониятларидан келиб чиқиб, бухгалтерия, тикувчилик, қандолатчилик каби йўналишлар бўйича касб-ҳунар ўрганиш курсларида ўқиш таклиф қилинади. Курслар тўловини “Тошкент метрополитени” ДУК тўлиқ қоплайди.
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77325
Жамият
56475
Жамият
55669
Жамият
50728
Жамият
//
Изоҳ йўқ