Ўзбекистонда сентабр ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

Сақлаш
17:41 / 28.08.2025 6 0

 

2025 йилги cентабр ойининг биринчи ўн кунлигида асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

 

Cентабр – куз фаслининг биринчи ойидир, аммо Ўзбекистонда у кўпинча об-ҳаво шароити жиҳатидан бироз юмшоқроқ ҳарорат фонида, ёзга ўхшаш бўлиши кузатилади.

 

Cентабр ойини бахмал мавсуми деб аташ мумкин. Эрталаблари тетиклантирувчи салқинлик, илиқ, аммо иссиқ бўлмаган кунлар об-ҳаво шароитини мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун айниқса қулай қилади.

 

Иқлимий кузатув маълумотларига кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойнинг биринчи ярмида ўртача кундузги ҳарорат 30-33 даражани, ойнинг иккинчи ярмида эса 26-29 даражани ташкил этади.

 

Cентабр ойининг энг илиқ кунларида термометр устуни 35-37 даражагача, жанубда 39-40 даражагача кўтарилади.

 

Cентабр ойида республика ҳудудининг катта қисмида мутлақ максимал ҳарорат 37-40 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 41-43 даражани ташкил этади.

 

Кечалари ва эрта тонгда +15…+20 даража бўлган ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони +35 даражагача, айрим кунларда +37 даражагача иситади, дейди синоптиклар.

 

Кейинчалик ойнинг охиригача ҳарорат кечалари +15…+20 дан +8…+13 даражагача, кундуз кунлари +30…+35 дан +20…+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.

 

Cентабрда ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1−1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмининг айрим кунларида (1−2 кун) қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//