«Маданият тўлқинлари» медиа танлови эълон қилинди

Сақлаш
15:10 / 28.08.2025 9 0

 

Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу лойиҳа ғолиблари катта совринларга эга бўлади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика Маънавият ва Маърифат маркази ҳамкорлигида старт олган ушбу лойиҳа бутун Ўзбекистон бўйлаб иқтидорли ёшларни бир майдонга тўплади.

 

Вазирлик маълум қилишича, 100 дан ортиқ видеороликлар тўпланган ва тақдим этилган, энг сара ишларга баҳо берилган.

 

«Аммо бу охири эмас. Танлов муддати узайтирилди – энди сизда ҳам имконият бор. Бу сафар фақатгина 16 та энг сара видеороликлар танлаб олинади ва ғолиблар катта совринларга эга бўлади» дейилади вазирлик хабарида.

 

Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

 

– Миллий ғурур тушунчасини тарғиб қилиш, Ватанга садоқат туйғусини оммалаштириш;

 

– Тиббиёт, таълим, ИИВ, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда касбий маданиятни ривожлантириш;

 

– Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, «ота-онам ниманиям биларди» деган нотўғри тушунча шаклланишининг олдини олиш;

 

– Замонамиз қаҳрамони деб аташ мумкин бўлган орамиздаги оддий инсонларни оммага танитиш;

 

– Қиз фарзандларни ўқитиш, касб-ҳунарли бўлиши ҳамда замонавий илмларни эгаллашига кўмаклашиш, шу орқали қадимий «Алп Она» таомили моҳиятини оммалаштириш;

 

– Ўзининг билими, меҳнати ва интилишлари туфайли жамиятда муносиб ўрин топган ёшлар ҳаётини акс эттирувчи, бошқаларни муваффақиятлар сари ундовчи таъсирчан ижтимоий роликлар;

 

– Маҳалла – тарбия маскани (масалан: маҳаллада инсонлар ўртасида дўстона муносабатни шакллантириш, ёшларни маҳаллада фаол бўлишга ундаш, «озодалик — маҳалладан бошланади» деган тушунчаларни тарғиб этиш);

 

– Ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга ундаш, ўз кучига ишонишни, синовлардан чўчимасликни тарғиб этиш;

 

– Йилдан йилга унутилиб бораётган миллий қадрият ва анъаналарни оммалаштириш ҳамда уларнинг аҳамиятини онгга сингдириб бориш (масалан: бугунги кунда ёш оналар деярли алла айтмаяпти, аслида эса бу миллатнинг ўзлигини белгиловчи қадрият ҳисобланади);

 

– Ватаннинг ҳар қарич ерини қўриқлаш, юрт озодлиги йўлида жон фидо қилишни шараф деб билиш, жанговар шайликни мустаҳкамлаш – бунда ҳар бир фуқаро масъул эканини сингдириш.

 

Совринлар сони ва муддат чекланган. Видеойингизни тақдим этинг ва «Маданият тўлқинлари» саҳнасида иштирок этинг. Видеороликлар жорий йилнинг 15 сентябрига қадар қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//