АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келди

Сақлаш
14:44 / 28.08.2025 8 0

 

Паоло Замполли 28 август куни АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили сифатидаги илк расмий хорижий сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Газета нашрига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

 

«Махсус вакил Замполли президент Трамп ва Американинг глобал ҳамкорлигини мустаҳкамлаш борасидаги дадил ғояларини илгари сурмоқда. Унинг вазифаси аниқ: Америка ютуқларини тарғиб қилиш, Қўшма Штатларни дунёдаги энг буюк давлатга айлантирган қадриятларни олға суриш ҳамда АҚШ дипломатиясининг кучи ва салоҳиятини қўллаб-қувватлайдиган мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш», –дейилади хабарда.

 

Ушбу ташриф давомида махсус вакил Замполли президент Шавкат Мирзиёев билан бирга Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунини нишонлайди. У шунингдек, АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан бирга АҚШ ва Америка қадриятларини ўрганиш учун янги марказ бўлган Америcан Cорнер Ташкентънинг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

 

Махсус вакил Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинлари ғолиблари билан учрашади ва Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасини 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига ташриф буюриши билан қутлайди.

 

«Бу йил Тошкентда ўтказиладиган Ўзбекистон Мустақиллик куни тантаналарида АҚШнинг энг юқори даражадаги вакил қатнашишидан мамнунмиз. Махсус вакил Замполлининг ташрифи ўзгармас ҳақиқатни яна бир бор тасдиқлайди: Қўшма Штатлар ўзаро ҳурмат, фаровонлик ва муваффақиятли келажакка содиқ бўлган ишончли ҳамкор сифатида Ўзбекистонга елкадошдир», – деди элчи Жонатан Хеник.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//