Жамият
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Президенти фармони билан вафотидан сўнг давлат мукофотлари билан тақдирланган таниқли олим, ёзувчи ва шоирларнинг оила аъзолари хонадонларида бўлди.
Тадбир давомида Сенат Раиси «Фидокорона хизматлари учун» орденини:
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб Вали Ғафуров;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон Тўхтасин Жалолов;
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, жадидшунос олим Бегали Қосимов;
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Қуддус Мухамедов (Қуддус Муҳаммадий);
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Турсунали Парфиев (Рауф Парфи);
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим Алибек Рустамов (Алибек Рустамий);
Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Муҳаммаджон Юсуповнинг (Муҳаммад Юсуф) оила аъзоларига топширди.
Хонадонларга ташриф давомида уларнинг яқинларига Ўзбекистон илм-фани, адабиёти ва маданиятини ривожлантиришга, жамиятда меҳр-оқибат, адолат ва маънавий юксалиш тамойилларини қарор топтиришга қўшган ҳиссаси учун чуқур ҳурмат ва миннатдорлик билдирилди.
Ўз навбатида, мукофотланганларнинг оила аъзолари мамлакат Президентига ушбу улуғ зотларнинг меҳнати ва хизматлари юксак баҳолангани, Ўзбекистонда авлодлар маданияти ва хотирасига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётгани учун ташаккур билдирди.
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77325
Жамият
56475
Жамият
55669
Жамият
50728
Жамият
//
Изоҳ йўқ