
Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Фаол мулоқотлар давом этаётгани ва амалий ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Бугун ўтказилган икки мамлакат ташқи ишлар вазирларининг Стратегик мулоқоти биринчи йиғилишининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Томонлар сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратди.
Ўзбекистон-Япония маркази фаолиятини кенгайтириш ва келгусида унинг негизида Япониянинг етакчи университетлари иштирокида қўшма университет ташкил этиш режаси қўллаб-қувватланди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан «Марказий Осиё + Япония» форматидаги бўлажак саммитни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ