
Жамият
Рақобат қўмитаси кўрсатмасига асосан Uzbekistan Airways маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш қоидаларини ўзгартирмоқда. Энди икки томонлама чипта харид қилган йўловчи биринчи парвоздан фойдаланмаган тақдирда қайтиш чиптаси автоматик бекор қилинмайди.
Жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган тартибга кўра, икки томонлама чипта харид қилган йўловчи биринчи парвоздан фойдаланмаган тақдирда қайтиш чиптаси автоматик бекор қилинади.
Uzbekistan Airways ҳам 2011-йилда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган қоидаларга мувофиқ шу тартибда фаолият юритиб келаётган эди.
Эндиликда, Рақобат қўмитаси кўрсатмасига биноан, маҳаллий йўналишларда мазкур амалиётга ўзгартириш киритилмоқда. Агар йўловчи парвоздан воз кечса ёки биринчи участкада рўйхатдан ўтишга келолмаса, бу ҳақда олдиндан агентликка хабар берган тақдирда чипта қайта расмийлаштирилади ёки дастлабки шартларга мувофиқ пул қайтарилади.
Шунингдек, агар йўловчи биринчи участкага чиқмаган бўлса ҳам, чипта кейинги участкаларда (қайтишда) амал қилади. Бироқ фойдаланилмаган участка бўйича чипта қийматининг 100 фоизи жарима сифатида ушлаб қолинади. Шу билан бирга, дастлабки чиптада кўрсатилган аэропорт ва авиакомпания йиғимлари қайтарилади ёки қайта расмийлаштирилади.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ