Жамият
Тошкент шаҳридаги Паэоннис клиникасида вояга етмаган бола 25 август куни операция жараёнида вафот этган эди. Бош прокуратура матбуот котиби хабарига кўра, ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
“Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, кўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди. Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади”, дейилади хабарда.
2016-йилда туғилган бола ўлимдан бир ҳафта аввал ушбу клиникада тиббий кўрикдан ўтган. Сўнгра, бурун соҳасида ўтказилган ринопластика жарроҳлик амалиётидан тирик чиқмаган.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади, дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77584
Жамият
56639
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ