Миграция агентлиги Кореяга ишга юбориш бўйича ишлаган барча ходимларни ўзгартирди

Сақлаш
09:49 / 27.08.2025 6 0

Миграция агентлиги марказий аппарати биноси Миграция агентлиги тизимидаги икки ходим Кореяга ишга юбориш ваъдаси билан одамлардан пул олгани ҳолатига агентлик расмий муносабат билдирди.

 

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати ҳозирча икки нафар аъзоси аниқланган жиноий гуруҳ ўтган йили 80 дан ортиқ одамдан жами 700 минг доллардан зиёд пул олганини хабар қилганди.

 

Миграция агентлиги баёнотида айтилишича, агентлик 2024 йил октябрида қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилганидан то бугунги кунгача Кореяга E-9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказилмаган.

 

“Айрим ходимлар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлардан кейин, Миграция агентлиги фаолиятида Жанубий Кореяга юбориш билан боғлиқ кадрлар, шу жумладан, Сеулдаги ваколатхонасида фаолият юритган барча ходимлар тўлиқ ўзгартирилди”, – дейилади хабарда.

 

Ташкилот ўз касбига хиёнат қилиб, фуқароларнинг ишончи ва ҳақ-ҳуқуқларини суиистеъмол қилган шахсларнинг ҳаракатларини кескин қоралашини билдирган.

 

“Агар фаолиятимиз билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар ёки қоидабузарликларга гувоҳ бўлсангиз, Миграция агентлигининг Комплаенс хизматига дарҳол, 71–202–44–11 телефон орқали ёки 12-82 қисқа рақам орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз”, – дейилади расмий муносабатда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//