Жамият
Бугун, 26 август куни Ёшлар ишлари агентлигида мамлакат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз” танлови республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда ғолиб ижодкорлар тақдирланиши билан бирга, эстрада хонанандалари ҳам ўз чиқишлари билан ииштирок этди.
Мазкур танлов Президентнинг 2025 йил 10 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни ижроси доирасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси асосида ўтказиган танлов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бош ташкилотчилигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Танловда еттита номинация бўйича журналистиканинг турли йўналишида фоалият юритаётган мутахассислар 3 та фахрли ўринда, пул мукофотлари, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
.jpg)
Ғолиблар орасидан шунингдек, Oyina.uz портали жамоаси ҳам Интернет журналистикаси номинацияси бўйича иккинчи ўринга лойиқ топилиб, тақдирланди.
.jpg)
Қайд этилишича, бу йилги танловда 366 нафар ижодкор ўзининг 2 мингга яқин ижодий иши билан қатнашган.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ