Сиёсат
26 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биргаликдаги музокаралари Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида бўлиб ўтди.
Ташриф доирасида 15 та, жумладан:
- Экстрадиция тўғрисида битим;
- Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
- Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
- Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;
- Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
- Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
- Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
- дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
- Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси бўйича икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
77469
Жамият
56570
Жамият
55757
Жамият
50826
Жамият
//
Изоҳ йўқ