Спорт
21 август куни Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини оширишга қаратилган Президент қарори қабул қилинган эди. Унда мамлакатда давлат мулки объекти бўлган футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадларини ўзгартириш ва сотувга чиқариш тақиқланиши белгиланган.
Ҳужжат билан Кадастр агентлигининг ахборот тизимларига давлат мулкидаги футбол стадион ва майдонларининг фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилиши ҳамда сотувга чиқарилиши тақиқланиши ҳақида тегишли ўзгаришлар киритилади.
Давлат мулкидаги футбол стадионлари ва майдонлари жорий йил охиригача хатловдан ўтказилиши кўзда тутилган. Хатлов натижалари бўйича тегишли маълумотлар 2026 йил июлигача «Миллий футбол электрон платформаси»га киритилиши зарур.
Эгаси номаълум стадион ва футбол майдонларининг ер участкалари ва бино-иншоотларини ҳам хатловдан ўтказиб, уларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ