
Сиёсат
26−27 август кунлари Япония ташқи ишлар вазири Такеши Ивая Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда мамлакат ТИВ сайтида эълон қилинган.
Ўзбекистонга ташриф 26−27 август кунлари бўлиб ўтиши ҳақида қайд этилганди.
Бу унинг Япония ташқи ишлар вазири сифатида мамлакатга сўнгги уч йилдаги биринчи ташрифи бўлиши ҳақида сўз борган.
Вазир Марказий Осиёга сафарини Қозоғистондан бошлади. Остонада Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Япония ТИВ раҳбарини қабул қилди ва Японияни «Осиёдаги ишончли ва яқин ҳамкор» деб атади.
Ўзбекистонга ташриф доирасида ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, «Марказий Осиё + Япония» мулоқот саммитини ўтказиш ва бошқа халқаро масалалар бўйича учрашувлар ўтказиш режа қилинган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрига ташриф ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказилиши ҳам маълум қилинган.
Жамият
Маданият
Сиёсат
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ