
Сиёсат
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан 4 та педагогика олийгоҳига ректор тайинланди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.
Хусусан:
Йўлдошев Мақсуджон Абдуллаевич Жиззах давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларни тайёрлаш ва касбий ривожлантириш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Тошкенбоев Улуғбек Ниғматович Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат буджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди. У аввал Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси эди.
Саидов Машъал Самадович Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Алфраганус университетида Менежмент ва маркетинг кафедраси мудири эди.
Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали директори сифатида ишлаб келаётган Ўроқов Шерзод Раҳмонович Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори этиб тайинланди.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ