
Маданият
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан яратилган «Ватан» қўшиқлар тўпламининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарияти ва ходимлари, вазирликлардан вакиллар, зиёлилар, фольклоршунос олимлар, журналист ва блогерлар, санъаткорлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбир аввалида Марказ раҳбари Отабек Ҳасанов йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги билан табриклаб, лойиҳа мақсадига тўхталиб ўтди.
«Биз қўшиқларимиз билан ёшларимиз, юртдошларимиз, хориждаги ватандошларимизнинг қалбидаги Ватанга бўлган муҳаббатини сўзларда ифодалашга ҳаракат қилдик. Ватанга муҳаббат - энг катта куч. Мана шу кучни ҳис қилсак, бирлаштирсак, янаям катта кучга айланамиз. Умид қиламизки, сизлар билан бунга эриша оламиз», дейди Отабек Ҳасанов.
Шундан сўнг тўпламдаги қўшиқлар хонандалар томонидан ижро этилди. Қўшиқларга ишланган саҳна кўринишлари, шеърий чиқишлар, мухлислар билан ўтказилган совринли ўйинлар тадбирга баланд руҳ бағишлади.
Эслатиб ўтамиз, тўпламдан:
▪️ «Она ерим» (сўз: Муҳаммадсиддиқ, ижрочилар: Ҳайринисо Акбарова, Қосим Муинов);
▪️ «Миллатим» (Сўз: Нурмуҳамамд Зоир, ижрочи: ДавлатшоҳҲамроқулов);
▪️ «Ўзбегим» (сўз: Эшқобил Шукр, ижро: Аброр Дўстов);
▪️ «Ботирлар қўшиғи» (сўз: Фаррух Жабборбек, ижро: Миршод Элов);
▪️ «Ўзбекистон тақдирим» (Сўз: Шаҳноз, ижро: «Сетора» гуруҳи);
▪️ «Олға, Ўзбекистон» (сўз: Шаҳноз, ижро: Шаҳноз, Фаррух Фазел, Женисбек Пиязов ва «Сетора» гуруҳи) тароналари жой олган.
Қўшиқларнинг барчаси фақат ўзбек миллий чолғу-созлари, қадим туркий мусиқалар, бахшичилик оҳанглари замонавий йўналиш билан омухта қилинган тарзда яратилган. Уларда халқимизнинг ўзлиги, шонли тарихи, эзгу қадриятлари, янги миллий руҳият ва умуммиллий бирдамликни тараннум этилган.
Мусиқалар премьерадан сўнг 170 дан зиёд мусиқий платформаларда, жумладан,Yandex Music, Apple Music, Spotify, YouTube кабиларда эълон қилинади. Шунингдек, радио ва телевидениеда ҳам намойиш этилади.
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ