Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)

Сақлаш
18:10 / 25.08.2025 5 0

Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди.

 

Хабарга кўра, эзгу анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинган. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилган.

 

 

 

Давлат раҳбари, шунингдек, бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирган.

 

 

Таъкидланишича, зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида улкан мажмуа барпо этилмоқда.

 

 

Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.

 

 

 

Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига «Саҳиҳи Бухорий»дан ҳадислар битилмоқда.

 

Президент бу мажмуа фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши кераклигини таъкидлаган.

 

 

Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ва камолоти бу ерга келувчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши қайд этилган.

 

Шу мақсадда янги мажмуада инновацион музей ҳам ташкил этилмоқда. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. Шунингдек, музейда Қуръони каримда исмлари зикр қилинган 25 та пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, Макка ва Мадинадаги ҳаёти, ҳадисларнинг жамланиши ва ёзилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади.

 

 

 

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш бинолари ҳам қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.

 

Давлат раҳбари қурилишни сифатли бажариш, одамларга қулайликларни кенгайтириш, мажмуа атрофида яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//