
Жамият
Президент Фармони билан Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ташкил этилади.
Фармонга кўра, 2025-йил 1-октябрдан:
▪️судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг 6 ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида давлат гранти асосида ташкил этилади;
▪️курсларга қабул қилинган шахслар уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади;
▪️ ўқиш даврида тингловчиларга судя ёрдамчисининг 1 ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида ҳар ойда стипендия тўланади;
▪️курсга қабул қилиш қуйидагилардан иборат танлов асосида амалга оширилади:
▫️психология,
▫️чет тиллари;
▫️суд ихтисослиги бўйича тест синовлари;
▫️ёзма имтиҳон;
▫️якка тартибдаги суҳбат.
Якуний аттестатсия имтиҳони натижаларига кўра, курсни тамомлаган битирувчилар аризасига асосан бўш судялик лавозимларига ўтказиладиган танловларда иштирок этади.
Ўқиш дастурини ўзлаштирмаган ва якуний аттестатсия имтиҳонидан ўтмаган тингловчилар, бўш судялик лавозимига 3-йилгача муддатда ариза топширмаган ёки таклиф этилган судялик лавозимини эгаллашни рад этган битирувчилар олинган стипендия суммасини тўлиқ миқдорда қоплаб беради.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ