
Жамият
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 22 август куни «Veolia Energy Tashkent» таклифини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳисобот маълумот учун қабул қилинган.
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун қуйидагилар таклиф этилган:
▪️ базавий тариф (ҚҚСсиз) – 711 641 сўм/Гкал;
▪️ аҳоли учун (ҚҚСсиз) – 139 860 сўм/Гкал;
▪️ бюджет ташкилотларига – 952 797 сўм/Гкал;
▪️ бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга (ҚҚСсиз) – 342 296 сўм/Гкал.
Маълумот учун, нархларнинг оширилиш фоизи қуйидагича:
▪️ аҳолига – 15 фоиз (олдин 121 617 сўм бўлган);
▪️ юридик шахсларга – 40 фоиз (олдин 244 497 сўм бўлган);
▪️ бюджет ташкилотларига – 18,8 фоиз (олдин 801 963 сўм бўлган).
«Тарифларни белгилашда Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сон қарори талабларига риоя этилсин», дейилади Кенгаш қарорида.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қурилиш, коммунал, сув хўжалиги, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Туробжонов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Ҳайдаров зиммасига юклатилган.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ