Ўзбекистонда хонандалар даромад солиғини тўлашни бошлади

Сақлаш
09:44 / 25.08.2025 7 0

«Солиқ» мобил иловасининг янгиланган версиясига қўшилган янги хизматлар қаторига «Концерт-томоша фаолияти» хизмати ҳам бириктирилган эди.

 

Маълумот учун, ушбу хизмат орқали хонанда ва ижрочилар учун йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тўлдириш имконияти яратилган.

 

Солиқ қўмитасининг хабарига кўра, хонанда ва ижрочилар мазкур хизмат орқали конституциявий бурчи бўлган – даромад солиғини тўлаш мажбуриятини бажармоқда.

 

Жараён «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг маълумотлар базаси билан солиқ органларининг ахборот тизими интеграция қилиниши натижасида соддалаштирилган бўлиб, «Концерт-томоша фаолияти» бўйича лицензияга эга бўлган хонанда ва ижрочилар «Солиқ» мобил иловасида шахсини тасдиқлагач ва Face-ID'дан ўтгач, ушбу хизматдан автоматик тарзда фойдаланиши мумкин бўлади.

 

Қўмитанинг маълум қилишича, бугунги кунга қадар концерт-томоша фаолияти лицензиясига эга бўлган 1 954 нафар хонанда даромадлари тўғрисида солиқ декларациясини тақдим этган.

 

Қуйида энг кўп декларация топширган ТОП-5 та ҳудуд келтирилган:

 

▪️ Хоразм вилоятида – 294 нафар;

▪️ Тошкент шаҳрида – 291 нафар.

▪️ Бухоро вилоятида – 212 нафар;

▪️ Самарқанд вилоятида – 207 нафар;

▪️ Тошкент вилоятида – 157 нафар.

 

Эндиликда Солиқ қўмитаси томонидан концерт-томоша фаолияти вакиллари ўртасида #mendeklaratsiyatopshirdim_challenge ва #яподаюдекларатсию хештеглари остида челленж бошланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//