Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Мазкур ҳужжатга кўра, автомототранспорт воситаси электрон савдо платформаси орқали ижарага берилганда, шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинади. Бу каби шартномалар оддий ёзма шаклда тузилиши белгиланади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши автомототранспорт воситаларини ижарага бериш билан боғлиқ муносабатларни енгиллаштиради, ижара бозорини ривожлантиради.
Ушбу лойиҳа депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77920
Жамият
56830
Жамият
56055
Жамият
51109
Жамият
//
Изоҳ йўқ