
Жамият
Сирдарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ ўн тўққизинчи сессиясида Эркинжон Турдимов аҳоли ўртасида ишсизлик кўпайиб, айримлар боқимандалик кайфиятига берилаётганини танқид қилди.
«Ишламайдиган одамга нафақа-пафақа бермаслигимиз керак», деди Турдимов.
Унинг таъкидланишича, одамлардан мурожаатлар кўпаймоқда. Жойига чиқиб ўрганилганда эса, одамларнинг кўпчилиги боқиманда кайфиятда эканлиги кузатилган. Жумладан, Ҳавас туманига борилганида ногирон фуқаро уй қуриб беришини сўраган.
«Энди ногироннинг ҳам ногирони бор-да. Ишлаш имконияти йўқлари бор. Лекин ишлаш имконияти бор бўлиб туриб, талаб қилишади. Давлат ҳамма мажбуриятини бажариб беряпти. Нафақасини ҳам беряпти. Моддий ёрдамини ҳам беряпти, эътиборини ҳам қаратяпти. Лекин бу давлатнинг зиммасига ётиб оламан, ҳокимнинг зиммасига деган гап эмас», деди Турдимов.
Вилоят ҳокими «Маҳалла ёрдам бермаяпти?» мазмунида мурожаат қилганлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.
«Маҳалла қандай ёрдам бериши мумкин, деб савол беринг. Ҳашар уюштиради фақат сенинг уйингга. Оға-ини, қариндошларинг билан. Бошқа масала йўқ. Маҳалладан моддий ёрдам бериш, нафақа тайинлаш ваколатлари кетганлигига ҳам анча бўлди», деди у.
Турдимов нутқи давомида энг асосий мақсад одамларни боқимандаликдан чиқариш, ишлашга ўргатиш эканини айтган.
«Камбағал билан боқиманданинг фарқига боришимиз керак. Камбағал – бу, ишлаш имконияти йўқ, боқувчиси йўқ, шароити оғир, ҳеч кими йўқ. Ишлай олмайди. Ишлашга имконияти йўқ. Уйида биронта боқувчиси йўқ. Ногирони бор. Ҳеч кими йўқ. Бу худодан келган. Лекин уйида вояга етган фарзанди бўлса, ўзининг ҳам қўлидан иш келса, уни қанақа биз камбағал дейишимиз мумкин? Тўғрисини айтишимиз керак. У камбағал эмас, у боқиманда. Боқимандаликдан уни чиқаришимиз керак. Ишласа, унга ҳақ беришимиз керак. Ишламаса, унга ёрдам беришимиз керак эмас. Умуман ёрдам бериш керакмас», дея таъкидлади Сирдарё вилояти ҳокими.
Турдимов, шунингдек, сирдарёликлардан камбағал ва боқиманданинг фарқига боришни сўраган.
«Камбағал бўлиб туриб, боқиманда бўлган одамга ёрдам бериш керак эмас. Боқимандага шароитни кўрсатишимиз керак. Ишлагин дейишимиз керак. Иш беришимиз керак. Ишламаса, ана, катта кўча», деди Сирдарё вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ