Дам олиш кунлари ҳаво булутли бўлади

Сақлаш
14:51 / 22.08.2025 5 0

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

 

23−24 август кунлари ҳаво ҳарорати +35…+37 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади.

 

Дам олиш кунлари республика бўйича нисбатан нам ва бироз иссиқ бўлган кучсиз ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда. Республиканг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати 2−3 даражага пасаяди.

 

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 12−15 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат жума кундузи +35…+37 даража, якшанба куни +32…+35 даража бўлади, кечалари +20…+22 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//