
Жамият
Андижоннинг Олтинкўл ва Улуғнор туманлари “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсумида овоз бермайдиган бўлди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Лойиҳанинг 2-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан жами 22 263 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, шулардан 18 656 таси овоз бериш босқичига ўтказилган.
Олтинкўл ва Улуғнор туманларида эса лойиҳалар ишчи комиссия томонидан асоссиз равишда рад этилгани юзасидан ишонч рақамига шикоятлар келиб тушган.
Аниқланишича, Улуғнор туманида жами 73 та лойиҳа келиб тушиб, шундан фақат 13 таси овоз бериш босқичига ўтган. Аммо 60 та лойиҳа ҳеч қандай асоссиз ёки сабаблари тушунтирилмаган ҳолда рад этилган.
Шу каби ҳолат Олтинкўл туманида ҳам кузатилган. Бу ҳудуддан 116 та лойиҳа келиб тушган бўлса, шундан 22 таси овоз беришга ўтказилган, 94 та лойиҳанинг тақдири эса асослантирилмаган ҳолда рад этилиш бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан вазирлик томонидан амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонларга асосан лойиҳаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан хатлар юборилган бўлса-да, тегишли туман ички комиссиялари томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши таъминланмаган.
“Лойиҳаларни саралаш босқичида амалдаги мезонларга риоя этилмаганини инобатга олиб, фуқаролардан келиб тушган шикоят ва эътирозлар асосида Улуғнор ва Олтинкўл туманларида ташаббусли бюджетнинг 2-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилмайди”, дейилади вазирлик хабарида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ