
Жамият
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Бобоев Алишер Шукруллаевич Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Алишер Бобоев 1996-йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1998-йилда Тошкент давлат тиббиёт институтида катта лаборант сифатида бошлаган.
Турли йилларда Тошкент фармацевтика институти тиббий биологик фанлар кафедраси катта лаборанти, Тошкент шаҳар Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 1-сонли Республика клиник шифохонаси маслаҳат-диагностика поликлиникаси ҳамда Республика клиник шифохонаси урология бўлими сингари қатор муассасаларда шифокор-уролог, Соғлиқни сақлаш вазирлиги котибиятида бош мутахассис каби лавозимларда ишлаган.
ИИ даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланган Алишер Бобоев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ