Сиёсат
Ўзбекистоннинг Лихтенштейн князлигидаги биринчи элчиси (қароргоҳи Берлин шаҳрида) этиб тайинланган Дилшод Ахатов мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Алоизга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Учрашувда Лихтенштейн ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йил март ойида ўрнатилган дипломатик алоқалар ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга муҳим пойдевор бўлгани, Вадутснинг Тошкент билан муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори экани таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Лихтенштейн бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар, атроф-муҳит ва маданият вазири Сабине Монауни билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида у Халқаро валюта фондидаги Швейцария овоз бериш гуруҳи доирасидаги самарали ҳамкорликни юқори баҳолаб, Лихтенштейннинг 2024 йил октабрида мазкур гуруҳга аъзо бўлиши икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва молиявий соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Ўзбекистон ва Лихтенштейн дунёдаги икки мамлакат орқали денгизга чиқувчи ягона давлатлар ҳисобланади.
Маданият
Жаҳон
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жамият
77728
Жамият
56709
Жамият
55933
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ