
Жамият
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бишкекда «Аёл – дунёни яхшилик сари ўзгартирувчи лидер» халқаро форумида иштирок этди.
Унинг таъкидлашича, форумда оилада, ишда, жамиятда, умуман, ўз атрофидаги ҳаётни ўзгартираётган, қатъиятли ва кучли аёллар жамланган.
«Бишкек шаҳрида ўтган «Аёл – дунёни яхшилик сари ўзгартирувчи лидер» халқаро форуми оилада, ишда, жамиятда, умуман, ўз атрофидаги ҳаётни ўзгартираётган, қатъиятли ва кучли аёлларни жамлади.
Бизга энг кераклиси – тенг имконият, давлат ва жамият ғояларимизни қўллаб-қувватлаши ҳамда ўз кучимизга бўлган ишонч.
Ва буни Ўзбекистон ва Қирғизистондан қатнашган, мамлакатларимиз тараққиёти, ўз ҳуқуқ ҳамда имкониятлари учун шижоат билан курашишни ифода этган спикерлар яна бир карра исботладилар.
Муваффақиятли, ақлли, тафаккурли ва профессионал, давлатларимиз ёруғ келажагини аниқ кўра оладиган бу аёллар орзу сари қандай интилиш кераклиги ва қийинчиликлардан қўрқмаслик зарурлигини кўрсата олдилар.
Биз албатта бирлашишимиз шарт», дейди Саида Мирзиёева.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ