
Жаҳон
20 август куни адолатли ҳукмлари билан дунёга "Энг ёқимтой судья" сифатида танилган америкалик судья Френк Каприо 88 ёшида ошқозон ости безидаги рак хасталиги билан оламдан кўз юмди. Бу ҳақда унинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида ўғли маълум қилган.
Американинг Род Айленд провинцияси, Провиденс шаҳридан бўлган, бу хасталик билан узоқ вақтдан буён курашиб келган Френк Каприо сўнгги интервьюларидан бирида:
"Бир куни уйғонганимда, менга ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилганини айтишди. Ажойиб ҳаёт, ажойиб оила. Бундай вазиятда нима қилиш керак? Таслим бўлмаслик керак. Шунинг учун сизга айтаманки, ҳаётингизнинг ҳар бир дақиқасидан баҳраманд бўлинг. Оилангизга яқин бўлинг. Дўстларингизга яқин бўлинг. Ва бошқаларга нисбатан меҳр-шафқат ҳамда тушуниш билан муносабатда бўлинг", – деган эди.
"У суд залидаги фаолияти, инсонпарварлиги билан миллионлаб инсонларни ҳайратга солган. Унинг самимияти, ҳазил-мутойибага бой нутқлари ва меҳрибонлиги у билан суҳбатда бўлган ҳар кимнинг қалбида унутилмас таассурот қолдиради. У нафақат ҳурматга сазовор судья, балки севимли умр йўлдош, ота, бува ва дўст сифатида хотираларда қолади", дейилади хабарда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ