
Жамият
Президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни Янги Тошкентдаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Янги Тошкент қурилишига 2023 йилда старт берилган. Қурилишлар учун Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 700 гектар ер ажратилган. Лойиҳанинг концепцияси Буюк Британиянинг Cross-works компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Биринчи босқичда олти минг гектар майдонда иншоотлар қурилиб, 600 минг аҳоли учун замонавий шароитлар яратилади. Лойиҳа тўлиқ якунланганида 2 миллион нафар одам яшайдиган айланади.
Ҳозирги кунда шаҳарнинг ерости муҳандислик тармоқлари қурилмоқда. Хусусан, бир ва икки секцияли коллекторлар ётқизиляпти. Улар орқали марказлашган иссиқлик ва сув қувурлари, электр энергияси, телекоммуникация каби барча муҳандислик тармоқлари ер остидан ўтказилади. Шунингдек, транспортларнинг эркин қатнови учун туннеллар ва ерости тураргоҳлари қурилади.
«Ҳар бир лойиҳада замонавий ёндашув, мукаммал ечим ва яшиллик эътиборга олинмоқда. Хусусан, экологик тоза транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар ҳаракати мувофиқлаштирилади. Пиёдалар ҳамда велосипедчиларнинг тўсиқсиз ва хавфсиз ҳаракатланиши учун кенг қулайлик яратилади» дейилади хабарда.
Ҳудудга 60 дан ортиқ давлат идоралари учун маъмурий бинолар барпо этилади. Бугунги кунда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар шу ердаги вақтинча ташкил этилган обектларда фаолият бошлаган.
Қайд этилишича, шаҳарга кўплаб маҳаллий ва хорижий инвесторлар қизиқиш билдирмоқда. Бугунги кунда аукционда сотилган 13 та тижорий лотлар бўйича 554 миллион долларлик инвестиция шартномалари тузилган.
Ҳудуддаги қурилиш жараёнида 160 минг нафар аҳолининг бандлиги таъминланган. Келажакда эса шаҳарда инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли юз минглаб доимий иш ўрни бўлади. Бунинг учун янги таълим ва тиббиёт кластерлари, ахборот технологиялари хизматлари ва технопарклар ташкил этилади.
Президент лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш, дам олиш жойлари ва хизматларни қулай йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ