Сиёсат
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 20-август куни Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевани қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, маданий-гуманитар ва таълим алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Бишкекда икки мамлакат ёшлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш ҳақида сўз борди.
Музокаралар якунида Садир Жапаров Саида Мирзиёевага масъулиятли давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Чоршанба куни Бишкекда Саида Мирзиёева ва Қирғизистон биринчи хоними Айгул Жапарова иштирокида “Дунёни яхши томонга ўзгартираётган етакчи аёл” форуми бошланди.
Бугун кечқурун Қирғизистон пойтахтида “Заковат” Осиё кубоги финали бўлиб ўтади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56806
Жамият
56033
Жамият
51089
Жамият
//
Изоҳ йўқ