МИБ тарихида янги рекорд: Тошкентда ота олдиндан 2,4 млрд сўм алимент тўлади

Сақлаш
13:05 / 20.08.2025 6 0

Тошкентда алиментдан қарздор ота вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулини олдиндан тўлади. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 19 август куни МИБнинг Учтепа туман бўлимига қарздор ота 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулини олдиндан амалга ошириш учун ташриф буюрди. Суднинг буйруғига асосан қарздор Ш.Ж.дан ундирувчи Ш.Д фойдасига вояга етмаган тўрт нафар фарзанди таъминоти учун ½ қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Шунингдек, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкни аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровнома юборилган ҳамда олинган жавоб хатига кўра, қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулки аниқланмаган.

 

Ўтказилган ижро ҳаракатлар давомида, қарздор Ш.Ж вояга етмаган 4 нафар фарзанди таъминоти учун улар вояга етгунига қадар олдиндан алимент миқдорини ҳисоблаб беришни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Шунга кўра, алимент миқдори қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадининг 50 фоизи миқдорида 2025 йил 1 августдан  2041 йил 1 апрелга қадар (16 йиллик) ҳисобланганда жами  2 442 482 580 сўм алимент миқдорида вужудга келган.

 

Олиб борилган ижро ҳаракатлар давомида, қарздор Ш.Ж томонидан бу миқдоридаги алимент пули уй кўринишида ундирувчи Ш.Д.га тўлаб берилган ҳамда ундирувчининг розилигига асосан ижро ҳужжати тамомланган.

 

Қайд этилишича, бу МИБ тарихида олдиндан тўлаб берилган энг йирик алиментдир. Ундан аввалги рекорд 5 августда қайд этилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//