Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

Сақлаш
16:45 / 19.08.2025 8 0

18 август куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори қабул қилинди. Унга кўра, 10 сентябрдан бошлаб Тошкент вилоятида иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари қуйидаги тартибда ўзгаради:

 

 

 

Мазкур қарор билан вилоят «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Ангрен шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖ, Чирчиқ шаҳар «Иссиқлик таъминоти» МЧЖ, «Олмалиқ шаҳар иссиқлик таъминоти» МЧЖнинг истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар нархи ўзгаради.

 

 

«Иссиқлик таъминоти» аҳолига иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун 102 810,4 сўм/Гкал (ҚҚС билан) нархни таклиф этмоқда. Ҳозирги нарх 93 464 сўмни ташкил этади. Юридик шахслар учун эса бир Гкал учун 560 минг сўмдан 700 минг сўмга кўтарилади.

 

Сўнги марта Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб оширилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//