Uzcosmos минтақадаги қурғоқчиликни мониторинг қилади

Сақлаш
11:56 / 19.08.2025 311 0

Uzcosmos агентлиги БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UNESCAP) билан ҳамкорликда Марказий Осиё учун ерни масофадан зондлаш технологияларига асосланган қурғоқчиликни мониторинг қилиш тизимини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа доирасида минтақадаги қурғоқчиликни мониторинг қилиш тизимини яратиш ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда Ўзбеккосмос агентлиги хабар берди.

 

Uzcosmos агентлиги БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UNESCAP) билан ҳамкорликда Марказий Осиё учун ерни масофадан зондлаш технологияларига асосланган қурғоқчиликни мониторинг қилиш тизимини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа доирасида минтақа давлатларига қурғоқчиликни бошқариш тизимини такомиллаштириш, сунъий йўлдош маълумотлари ҳамда техник ресурслардан ўз вақтида фойдаланишни бўйича кўмак берилади. Хусусан, ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос шароитини инобатга олган ҳолда қурғоқчиликни тезкор кузатиш тизими ва экинларни булутли мониторинг қилиш платформасини яратиш режа қилинган.

 

2025 йилнинг май ойида қурғоқчиликни мониторинг қилиш миллий тизими ишлаб чиқишга старт берилди ва Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудлари кесимида амалга оширилиши белгиланди. Қурғоқчиликка қарши курашишда космик мониторинг асосий инструментлардан бири ҳисобланади. Жумладан, масофадан зондлаш орқали сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқ намлиги, ўсимлик қопламаси, сув ҳавзалари майдонидаги ўзгаришларни аниқлаш мумкин. MODIS, Sentinel, Landsat каби йўлдошлар юқори аниқликдаги тасвирларни олишда қўл келади. Қолаверса, NDVI (Нормализед Difference Vegetation Index) каби индекслар ёрдамида эса ўсимликларнинг соғломлиги ва ҳосилдорлигини прогноз қилиш мумкин бўлади.

 

Агар қурғоқчилик масаласига жиддий эътибор қаратилмаса бу занжирга айланган ҳолда жуда кўп муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади хабарда. Бу офат сабаб мамлакат сув танқислиги, тупроқ деградацияси охир-оқибат эса ҳосил ва озиқ-овқат етишмовчилиги билан юзлашади. Uzcosmos агентлиги ва БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (UNESCAP) ҳамкорлигида ишлаб чиқилаётган Марказий Осиё учун ерни масофадан зондлаш технологияларига асосланган қурғоқчиликни мониторинг қилиш тизими бу борада уникал лойиаҳалардан бири бўлиши кутилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//