Пойтахтда ҳаракатланувчи 15 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилди

Сақлаш
10:07 / 19.08.2025 49 0

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 15 та автобус йўналишига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Хусусан, Кичик ҳалқа йўлининг Қатортол кўчасидан Бунёдкор шох кўчасигача бўлган қисмида коммунал хўжалик қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан ушбу манзил орқали ҳаракатланаётган автобус йўналишлари ҳаракатига 2025 йил 18 август кунидан қуйидагича вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади.

 

 

Булар:

 

- 8, 34, 70, 99, 113, 114, 125, 131, 134, 135, 139-сонли йўналишлар ҳаракати Қатортол, Меҳр, Бунёдкор кўчалари орқали бир томонлама ташкил этилади;

- 41, 48, 69, 116-сонли йўналишлар ҳаракати Қатортол-2, Бунёдкор кўчалари орқали ўзгартирилади.

 

Вазирлик шунингдек, реконструкция вақтида кўчалардаги тирбандлик ортиши мумкинлиги, шунга кўра, йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Шунингдек, автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//